Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуддусда Ленинград қамалида ҳалок бўлганлар хотирасига атаб ёдгорлик очилади

Қуддусда Ленинград қамалида ҳалок бўлганлар хотирасига атаб ёдгорлик очилади

Фото: AP / Ariel Schalit

Бу йил Қуддусда Ленинград қамали қурбонлари ва омон қолганлар учун ёдгорлик очилади. Бу ҳақда Исроилнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гарри Корен маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Бу йил Қуддусда Ленинград қамалига, қамал пайтида нобуд бўлган ва омон қолган одамларга бағишланган бир ёдгорлик барпо этилади», — деди Корен Москвадаги Ғалаба музейидаги «Шоа-Холокост. Инсон қандай қилиб шунчаликка бориши мумкин?» кўргазмасининг очилиш маросимига бағишланган брифингда.

1941 йил 8 сентябрда бошланган Ленинград қамали деярли 900 кун давом этган. Шаҳарга озиқ-овқат етказиб бериш мумкин бўлган ягона йўл – «Ҳаёт йўли» Ладога кўлининг музлари устидан ўтган эди. Қамал 1943 йилнинг 18 январь куни ёриб чиқилди. Аммо ленинградликлар ундан тўлиқ халос бўлиш учун 1944 йилнинг 27 январигача кутишларига тўғри келди. Қамал йиллари, турли манбаларда айтилишича, 400 мингдан 1,5 миллионгача одам нобуд бўлди. Масалан, Нюрнбергда фашистлар устидан ўтказилган судда қамалда 632 минг киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Уларнинг фақат 3 фоизи бомбардимон ва отишмалардан ўлган бўлса, қолганлари очликдан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг