Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров: «Шавкат Мирзиёев мени ҳайрон қолдирди»

Рамзан Қодиров: «Шавкат Мирзиёев мени ҳайрон қолдирди»

Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга борган ва чечен етакчиси Рамзан Қодировга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан табрик ҳамда махсус совға топширган.

Қодиров Телеграм каналида ёзишича, у Ўзбекистон раҳбари номидан «Пойи Калон ансамбли» 3D-суратни эсдалик совғаси қабул қилиб олган. Пойи Калон — Бухородаги меъморлик жамланмаси бўлиб, унинг таркибига Калон минораси, Калон масжиди ва Мир Араб мадрасаси киради.

«Совғага қараб, уни қаерга қўйишни ўйлаяпман. Президент қандай ҳайрон қолдиришни билади», деб ёзган у.

Сурат 115х70 см. ҳажмда бўлиб, 3,4 кг. кумушдан тайёрланган, майдон ва гумбаз олтин билан қопланган, ҳошияси эса тилладан қопланган.

«Шубҳасиз, Шавкат Миромонович, ўз давлати ва халқи учун кўп ишлар қиляпти, дунё бўйича Ўзбекистон позициясини мустаҳкамлаб, дўстона алоқаларни кучайтиряпти. Ўзбекистон халқининг шундай олийжаноб президенти борлиги уларнинг бахти, деб биламан», деб ёзган Рамзан Қодиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг