Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга иккита от совға қилди.

– Камтарин ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга, доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи – Шавкат Миромоновични шундай характерлаш мумкин. У ўз ватанига чин дилдан меҳр қўйган, раҳбарлик қилган йиллар давомида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган, — дейди Рамзан Қодиров.

У Ўзбекистон Президенти билан шахсан танишув чоғида Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат самарадорлигига ишонч ҳосил қилганини таъкидлади.

– Бутун касбий фаолияти фуқаролар фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган Шавкат Миромонович билан учрашиш бахтига муяссар бўлгандим. Ўзбекистонга ташрифим давомида бўлиб ўтган мазмунли учрашувимизни илиқ эслайман. Бу ерлар гуллаб-яшнаб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани учун унинг сиёсати тўғрилигига шахсан мен амалий сафарим давомида амин бўлгандим. Ишончим комилки, Президентнинг ҳиссаси билан Ўзбекистон тез орада ислом туризми марказига айланади, чунки бу заминда динимизнинг бой тарихи сақланиб қолган, – дейди Чеченистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан кўплаб хорижий давлатлар етакчилари ва раҳбарлардан қутловлар келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг