Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия элчисини ўлдирганликда айбланган шахс ҳибсга олинди

Россия элчисини ўлдирганликда айбланган шахс ҳибсга олинди

Фото: Mahmut Bozarslan / Wikimedia commons

Турк полицияси Россия элчиси Андрей Карловни ўлдиришда муҳим роль ўйнаши мумкин бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «АиФ» хабар берди.

Маълумотларга кўра, эркак аввалроқ Туркияда террорчи ҳисобланган Фатхуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, у «ByLock» дастуридан фойдаланган. Ҳокимият вакиллари шу киши ёрдамида гуленчилар шифрланган хабарларни алмашишади, деб ҳисоблашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг