Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия марказий сайлов комиссияси Навалний номзодини рад этди

Россия марказий сайлов комиссияси Навалний номзодини рад этди

Алексей Навальний

Фото: «REUTERS»

Россия марказий сайлов комиссияси 25 декабр куни келаси йил баҳорида бўлиб ўтадиган президент сайловларига яна бир бор номзодини илгари сурган Алексей Навалний номзодини рад этди. Бу ҳақда «Le Mond» нашри хабар берди.

Сайловларда Владимир Путинга асосий рақиб сифатида қаралаётган Навалний шу йилнинг октябр ойида бир неча молиявий ҳуқуқбузарликларда айбланиб, 2028 йилгача сиёсий фаолиятдан четлаштирилган эди. Аммо, Навалнийнинг ўзи бу ишларни унинг Путинга рақобатлашмаслиги учун атайин ўйлаб топишганини айтиб келади.

Шунингдек, якшанба куни Навалний бутун Россия бўйлаб ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирган эди. Матбуотга берган интервюсида Навалний «барчани сайловларни бойкот қилишга ва сайлов натижаларини тан олмасликка» чақирган.

Сайловларда Путинга асосий рақобатчи сифатида кўрилган юрист Алексей Навалний сайловда қатнашиш учун керак бўладиган 500 овоз ўрнига 742 та кишининг розилигини олишга эришган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг