Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ТИВ: «АҚШ дипломатик ўйин олиб боришни эплай олмади ва яна санкциялар режасига ўтди»

Россия ТИВ: «АҚШ дипломатик ўйин олиб боришни эплай олмади ва яна санкциялар режасига ўтди»

Foto:«Infox.ru»

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова нима сабабдан АҚШ Россияга нисбатан «чексиз санкциялар ва таҳдидлар»ни қўллаётганини тушунтирди. Бу ҳақда «Vesti.ru»  сайти ёзмоқда.

Унинг фикрича, «Вашингтон дипломатик ўйин олиб боришни эплолмади ва бошқа режани амалга оширишга киришди».

«Афсуски, АҚШ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка каби минтақаларда биз билан дипломатик ўйин олиб бориш имконини топа олмай, «Б» планга ўтди: чексиз, таҳдидли санкциялар», — дея баёнот берган Захарова.

АҚШ ҳукумати 7 апрель куни Суриядаги кимёвий ҳужумда Россияни ҳам айбдор деб топиб, 16 апрелдан унга қарши янги санкциялар жорий этишини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг