Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Остонада учрашади

Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Остонада учрашади

Фото: ТВ Центр

Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров, Мевлут Човушўғли ва Муҳаммад Жавод Зариф 16 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида учрашадилар. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ душанба куни Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«16 март куни Остона шаҳрида Туркия, Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Душанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам икки ҳафтадан кейин Остона шаҳрида Сурия можароси бўйича уч кафил давлатнинг ташқи ишлар вазирлари доирасидаги учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Учрашувда Суриядаги кескинликни юмшатиш ва Истанбул саммити учун замин тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади.

2017 йил 22 ноябрь куни Сочи шаҳрида Россия, Эрон ва Туркия давлат раҳбарлари Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Тоййиб Эрдўғон учрашув ўтказган эди. Улар Суриядаги терроризмга қарши биргаликдаги курашда сезиларли ютуқларни қўлга киритишганини ва мамлакатда юзага келган инқирозни бартараф этишда янги босқич бошлангани ҳақида маълум қилган эдилар. Ушбу жараённинг кейинги босқичи 30 январь куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Сурия миллий мулоқотининг конгресси бўлиб, у Сурия аҳлининг барча қатламларини ифодаловчи 1500 дан ортиқ вакилни ўзида жамлади. Унинг иштирокчилари конституциявий кенгашни ташкил этишга, шунингдек, конституциявий комиссия тузишга қарор қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг