Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва Эрон ҳамкорлиги терроризмга қарши курашда самара беради

Россия ва Эрон ҳамкорлиги терроризмга қарши курашда самара беради

Фото: «Вестник Кавказа»

Москва билан Теҳрон ўртасидаги муносабатлар терроризмга қарши курашга самарали ҳисса қўшди. Бу ҳақда чоршанба куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».

— Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бизнинг нозик минтақамизда терроризм ва экстремизмга қарши курашда жуда самарали роль ўйнаши мумкин, — деди Зариф.

Унинг сўзларига кўра, Эрон Сочи шаҳрида Сурия масаласи муҳокамаларини муваффақиятли ўтказиш учун Россия билан биргаликда ҳаракат қилишга тайёр.

— Биз Сурия инқирозининг сиёсий ечимини топиш йўлини Сочида бўлиб ўтадиган конгрессда сиз ва турк дўстларимиз билан ҳамкорликда ҳаракат қилмоқдамиз, — деди Эрон вазири. Унинг сўзларига кўра, Сочида бўлиб ўтган учрашув БМТ шафелигида Женевада ўтадиган музокараларда муваффақиятга эришишга ёрдам беради.

Учрашув чоғида Зариф ядровий битим иштирокчиларини ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг