Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда президент сайлови: Путиндан ташқари яна 22 номзод

Россияда президент сайлови: Путиндан ташқари яна 22 номзод

Россияда сайлов кампанияси расман бошланди

Фото: Антон Новодережкин/ТАСС

Россияда президент сайлови кампанияси бошланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар қилмоқда. Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг айтишича, сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича барча тайёргарлик кўрилган.

Айни пайтда 23 нафар номзод Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш истагини билдирган. Улар орасида Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин ҳам бор. Тўртинчи бор сайловларда иштирок этаётган Путин ўзининг олдинги иштирокларидан фарқли равишда бу гал мустақил номзод сифатида қатнашади.

Кампания бошлангунга қадар «Яблоко» партиясининг асосчиларидан бири Григорий Явлинский ва Либерал демократик партия етакчиси Владимир Жириновский сайловларда иштирок этишларини маълум қилишган эди.

Шунингдек, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Президент ҳузуридаги вакил Борис Титов («Роста» партияси), сиёсатшунос, Ижтимоий технологиялар маркази раҳбари Андрей Богданов, тележурналист Ксения Собчак, «Женский диалог» партияси етакчиси Елена Семерикова, тадбиркор Сергей Полонский, қўшиқчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Екатерина Гордон ҳам бор.

Эслатиб ўтиш керак, Россияда президент сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг