Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг энг машҳур сиёсатчиси ким?

Россиянинг энг машҳур сиёсатчиси ким?

Фото:«President of Russia»

Россиянинг «Медиалогия» компанияси «Коммерсант» газетасининг илтимосига кўра ОАВда энг машҳур бўлган сиёсатчилар рейтингини эълон қилди. Рўйхатдан Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Москва мэри Сергей Собянин, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевлар ҳам ўрин олган. Бу ҳақда «Газета.Ru» хабар бермоқда.

Рейтинг Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси олдидан тузилганлиги боис унга давлат раҳбари киритилмаган. Таъкидланишича, мазкур рейтинг учун 40 минг федерал ва ҳудудий манбалар таҳлил қилинган.

Рейтингда 629 минг хабар билан бош вазир Медведев етакчилик қилмоқда. Унинг ОАВдаги машҳурлик кўрсаткичи энг юқори бўлган давр декабрь ойига, бош вазир Путинни янги муддатга сайлаш таклифи билан чиққан пайтига тўғри келган. Иккинчи ўринни 322 минг хабар билан Собянин эгаллаган. Энг машҳур учликни мухолиф сиёсатчи Алексей Навалний якунлади. У ҳақда 314 минг марта хабар ёзилган.

Шунингдек, ОАВдаги энг машҳур сиёсатчилар ўнлигига Сергей Лавров (297 минг хабар), Рамзан Қодиров (174 минг хабар), Видное шаҳар депутатлар кенгаши раиси Павел Грудинин (151 минг хабар) ва Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко (109 минг хабар) киритилган. Кучли ўнликни эса 105 минг хабар билан Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг