Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саакашвили тарафдорлари Киев ва бошқа шаҳарларда Порошенконинг истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда

Саакашвили тарафдорлари Киев ва бошқа шаҳарларда Порошенконинг истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда

Фото: ТАСС

Украинадан чиқариб юборилган Грузиянинг собиқ президенти, Украинанинг «Янги кучлар ҳаракати» партияси лидери Михаил Саакашвилининг тарафдорлари Украина президенти Пётр Порошенконинг истеъфога чиқишини талаб қилиб намойиш ўтказишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Акция ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, унда 3 мингга яқин одам қатнашмоқда. Фаоллар Порошенконинг импичменти юзасидан имзо ва «Янги кучлар ҳаракати»ни қўллаб-қувватлаш учун маблағ йиғишмоқда. Намойишчилар «Йўқолсин жиноятчи тўдалар», «Порошенко истеъфога чиқсин » дея ҳайқирмоқдалар.

Саакашвилининг энг яқин тарафдорларидан бири Давид Сакварелидзе мухолифатчилар Саакашвили мамлакатдан чиқариб юборилганига қарамасдан, ўз талабларида қатъий туришини маълум қилган.
«Биз Порошенкони тарих чиқиндихонасига улоқтириб ташлаймиз ва Украинанинг ҳеч бир президенти ўз халқини ҳақорат қилмаслиги ва камситмаслиги учун барча ишни қиламиз», — деди у.

Украинанинг «News One» телеканалининг хабар беришича, худди шундай намойишлар бир қатор вилоят марказларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг