Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимов яна сенатор бўлди

Эркинжон Турдимов яна сенатор бўлди

Фото:«Zarnews.uz»

Бугун Самарқандда халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўрнига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди. 

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очиб берган.

Мазкур мажлисда яширин овоз бериш йўли билан 7-Истиқлол сайлов округидан Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.​​

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эркинжон Турдимовнинг халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги сабабли сенаторликдан кетганди.

Шунингдек, яқинда Турдимов Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган эди. 

 

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг