Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда Франциянинг фахрий консуллиги очилди

Самарқандда Франциянинг фахрий консуллиги очилди

Фото:«Uza.uz»

Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан–Батист Лемуан бошчилигидаги делегация 16 апрель куни Самарқандга келди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Франциянинг фахрий консуллигини очилишида қатнашган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов билан учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётгани таъкидланган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти фармонига кўра Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкинлиги белгиланган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг