Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайлов-2017 натижалари: ЎзЛиДеП етакчиликни сақлаб қолди

Сайлов-2017 натижалари: ЎзЛиДеП етакчиликни сақлаб қолди

Фото: «www.elections.uz»

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш буйича ягона матбуот марказида сайловнинг якуний натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Х.Каримов ташкил этилган барча 330 сайлов округидан депутатлар тўлиқ сайланганини маълум қилди. Сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 миллион 267 мингдан ортиқроғи иштирок этган. Бу сайловчилар умумий сонининг 81,2 фоизини ташкил этади.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 54, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 49, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 37, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 53 нафар фуқаро депутат этиб сайланди.

Сайланган 330 депутатнинг 254 нафарини эркаклар, 76 нафарини аёллар ташкил этади. 20 нафар депутат 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг