Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат раиси: «ОАВда Омбудсман роли мутлақо сезилмайди»

Сенат раиси: «ОАВда Омбудсман роли мутлақо сезилмайди»

Бугун бўлиб ўтаётган Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳисоботи муҳокама қилиниши жараёнида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева яхшигина танқдий фикрлар билдирди.

«ОАВда Омбудсман роли мутлақо сезилмайди, — деди Танзила Камоловна, — 2019 йилда ОАВда атиги 74 та чиқиш қилинган, холос. Халқ сизларни билмайди, танимайди. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муаммолар муҳокама қилинмоқда. Лекин Омбудсман бирорта ҳам масалага муносабат билдирмайди. Шу боис, ОАВ билан ҳамкорликни тубдан ўзгартириш керак.

Бизнинг қўмиталар, сенаторлар ҳам четда кузатувчи бўлиб турмасдан, Омбудсман фаолиятини кучайтиришга кўмаклашиши зарур.

Зеро, Омбудсман Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили ҳисобланади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг