Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенаторлар 3 та халқаро шартномани ратификация қилишга розилик беришди

Сенаторлар 3 та халқаро шартномани ратификация қилишга розилик беришди

Кадр: Олий Мажлис Сенати

Сенаторлар “Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматининг хабарига кўра, қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди. Сенат ўз ишини эртага, 28 сентябрь куни давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг