Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сеул Пхенян билан тинчлик шартномасини тузиш шартини маълум қилди

Сеул Пхенян билан тинчлик шартномасини тузиш шартини маълум қилди

Фото: «Sickchirpse.com»

Жанубий Корея КХДР билан Пхенян ядровий қуролдан воз кечсагина тинчлик шартномасини тузиши мумкин. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

Корея Республикаси президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ённинг агентликка маълум қилишича, Жанубий Корея ҳукумати ядровий қуролдан воз кечилган тақдирда КХДРга ёнбосишнинг турли йўлларини кўриб чиқмоқда. Унинг таъкидлашича, мамлакат Шимолий Корея билан музокара ўтказиш борасида ўз тарафдорлари билан маслаҳатлашмоқда.

«Масалан, биз КХДРдан келаётган таҳдидларни қандай бартараф этишни муҳокама қилаяпмиз. Шунингдек, агар улар тўғри қарор қабул қилишса, биз Шимолий Кореянинг ёрқин келажагини қандай таъминлай олишимиз борасида ҳар томонлама муҳокамалар олиб бордик», — дейди Чон Ий Ён.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг