Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев нима учун «Данакер» ордени билан тақдирланди?

Шавкат Мирзиёев нима учун «Данакер» ордени билан тақдирланди?

Шавкат Мирзиёевга «Данакер» ордени топширилди

Фото: «President.uz»

Кенг доирадаги музокаралардан сўнг Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказдилар. Унда Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентининг биринчи ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлишини қайд этди.

Сооронбой Жээнбеков эришилган келишувлар халқларимиз кутган воқеа бўлганини, ўзаро муносабатлар тарихида қоладиган шундай хайрли ишларга ҳисса қўшганидан мамнун эканини таъкидлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Муҳим ҳужжатлар имзоланди
Фото: «president.uz»

Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Данакер» ордени билан мукофотланган эди. Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини тантанали равишда топширди.

Маълумот учун, Қирғизистоннинг олий мукофотларидан бўлган ушбу орден халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, миллатлараро тотувликни сақлашга, илм-фанни ривожлантиришга, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва бойитишга катта ҳисса қўшган инсонларга берилади.

Данакер – яраштирувчи демакдир. Мукофот давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини равнақ топтириш, икки мамлакат ва икки халқ ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги хизматларининг юксак эътирофидир.

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг