Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев 2019 йил Швейцарияга боради

Шавкат Мирзиёев 2019 йил Швейцарияга боради

Фото:Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Швейцарияга ташриф буюриши кўзда тутилган. 19 ноябрь куни Берн шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раундида мазкур масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Швейцария Конфедерацияси делегациясига Федерал ташқи ишлар департаменти давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг бошчилик қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга ташрифини ташкиллаштириш ва уни муваффақиятли ўтказишдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдода товар ва хизматлар турларини кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, икки давлат бизнес вакилларини ҳамкорликка кенг жалб этишга томонлар тайёр эканлиги таъкидланди. Шу ўринда келгуси йилнинг биринчи ярмида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро муаммоларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Швейцария Федерал мажлиси Миллий кенгашининг (парламент) халқаро парламентлараро алоқалар хизмати раҳбари Клаудиё Фишер, Федерал молия департаменти Давлат котиби Ёрг Гассер ва Швейцария ташқи сиёсат идорасининг сув масалалари бўйича янги тайинланган Махсус Элчиси Гай Бонвин билан музокаралар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг