Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Путин билан учрашади

Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Путин билан учрашади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёв шу йилнинг 9 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Давлат раҳбарлари ШҲТ саммити доирасида икки ёқлама учрашув ўтказиши режалаштирилган.

— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний, Покистон Президенти Мамнун Ҳуссайнлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқдамиз, — деган Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга.

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати ШҲТ доирасидаги учрашувлар ҳақида ҳозирча маълумот бергани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг