Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбонига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбонига ташриф буюрди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 декабр куни Тошкент шаҳридаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари дастлаб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган янги биноси қурилиши ва Адиблар хиёбонида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Президент топшириғига биноан Уюшманинг кутубхонаси Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан боғланади, ижодкорлар унинг бой китоб фондидан шу ердан туриб бемалол фойдалана олади.

Президент Шавкат Мирзиёев уюшманинг маънавий-маърифий аҳамиятини янада юксалтириш учун бу ерда очилган Адабиёт музейи янада бойитиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Ижодкорлар яратилган шароит, юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, халқимиз маънавиятини бойитиш, ёш иқтидорларни юзага чиқариш борасида бор куч-ғайратини ишга солишларини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг