Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Агра шаҳрига етиб борди

Шавкат Мирзиёев Агра шаҳрига етиб борди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга борди.

Шавкат Мирзиёев аввал Агра шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегациясини аэропортда тантанали кутиб олишди. Ўзбекистон раҳбари у ерда Тожмаҳал обидасини бориб кўради.

Давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг