Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан президент Жо Байденга ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШнинг Техас штатидаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 18 ўқувчи ва уч киши, жами 21 одам ҳалок бўлганди. 18 ёшли қотил полиция томонидан отиб ташланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг