Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Болгария президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Болгария президентини табриклади

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 3 март куни Болгария президенти Румен Радев ва бутун Болгария халқини ушбу мамлакатнинг миллий байрами — Болгария халос этилган кун билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Болгария биринчилардан бўлиб, яъни 1992 йилнинг 6 январида Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган давлатлардан биридир. 1992 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон ва Болгария ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йоркда болгариялик ҳамкасби Румен Радев билан учрашган эди. Олий даражадаги мазкур учрашувда Ўзбекистон – Болгария муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган, Румен Радев Болгария Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни, Марказий Осиёда давлатлараро мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қадрлашини таъкидлаганди. 

Мавзкур учрашувда Шавкат Мирзиёев Болгария президентини ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг