Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев британиялик вазир билан учрашди

Шавкат Мирзиёев британиялик вазир билан учрашди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 май куни Буюк Британия парламенти аъзоси, Европа ва Америка масалалари бўйича вазири сэр Алан Дункан билан учрашди.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувимиз илиқ ва дўстона руҳда ўтди. Британия ҳукумати Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўли ва ривожланиш босқичларини қўллаб-қувватлаши билдирилди», дейилади Алан Дунканнинг «Твиттер»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан бугун, 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетган эди.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг