Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев бугунги сиёсатнинг бош мақсадини айтди

Шавкат Мирзиёев бугунги сиёсатнинг бош мақсадини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Хирмонтепа маҳалласига ташриф буюрди.

Маълумки, мамлакатимизда «Обод қишлоқ» дастури асосида қишлоқ жойлар тартибга келтирилмоқда. Энди шаҳарлар учун «Обод маҳалла» дастури ишлаб чиқилмоқда.

Хирмонтепа маҳалласи тажриба тариқасида ушбу концепция асосида обод қилинди. Ҳудудда жойлашган 24 та кўп қаватли уй таъмирланди. Маҳалла идораси ходимлари, профилактика инспекторлари учун бино, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморларга ёрдам берилмоқда.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари мазкур маҳалла фаоллари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ва болалар билан суҳбатлашди.

— Одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсадидир, — деди Шавкат Мирзиёев. — Биз шу тарзда ҳамма маҳаллаларни бирма-бир обод қиламиз. Халқимиз рози бўлиб яшаши учун зарур шароит яратамиз.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг