Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев эртага Туркманистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев эртага Туркманистонга ташриф буюради

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2018 йил 24 август куни ташриф билан Туркманистонда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ саммитида глобал иқлим ўзгариши шароитида Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Мажлис якуни бўйича Давлат раҳбарлари кенгашининг қўшма баёноти қабул қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Туркманистон Оролни қутқариш халқаро фондининг 2017—2019 йиллардаги раиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг