Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюради

Фото: «President.uz»

Бу йил Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга ташриф буюради. Ўз навбатида, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

Ушбу маълумотни «Sputnik» мухбири билан суҳбатлашган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов ҳам тасдиқлаган.

«Биз Ҳиндистондан ташриф режалаштирилган, шунингдек, Франция билан боғлиқ ташриф ҳам бор. Ўйланманки, бу ҳақда гапирсак бўлади, чунки буларнинг ҳаммаси режалаштирилган ва бу борада иш олиб бориляпти», — деб айтган Ташқи ишлар вазири ўринбосари.


Мавзуга доир: Владимир Путин Ўзбекистонга келади


Ҳозирча ушбу ташриф қачон амалга ошиши ҳақида аниқ сана айтиш қийин, аммо Абдувоҳидовнинг таъкидлашича, бу воқеалар куз ойларида рўй беради.

Бугун, шунингдек, Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродовнинг Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор билан учрашуви бўлиб ўтди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш соҳаларида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар билан таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 май куни Отабек Муродов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен билан учраштган, орадан бир неча кун ўтиб, Мирзиёев АҚШга ташриф буюрган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг