Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ҳаммамиз бир мушт бўлишимиз керак!»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳаммамиз бир мушт бўлишимиз керак!»

Шавкат Мирзиёев

Фото: «O‘zbekiston 24» дастуридан скриншот

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2018 йилнинг 19—20-январь кунлари Сурхондарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

19 январь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Манбамизнинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, раҳбарларнинг олдидаги вазифалар ҳақида фикр билдирган.

«Ҳаёт шундай мураккабки, бу ҳаётнинг давомийлигини инонтириш, ишонтириш, одамларга меҳр бериш, одамларни эртанги кунга сафарбар қилиш бу жуда оғир. Қачон сафарбар бўлади? Ҳаммамиз бир мушт бўлсак. Халқимиз ҳозир бу сиёсатга ишонаяпти. Адолатли сиёсатга!», — дея таъкидлаган Ўзбекистон Президенти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг