Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Сваражни қабул қилди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари Свараж хоним билан аввалги учрашувни мамнуният билан эслаб, улкан натижалар кутилаётган ушбу олий даражадаги ташрифда унинг хизматлари катта эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги, ташриф давомидаги музокаралар икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитиши қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг