Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон — Марказий Осиё халқаро саммити илк марта онлайн ўтказилади

Ҳиндистон — Марказий Осиё халқаро саммити илк марта онлайн ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари Ҳиндистондаги миллий байрам тантаналарида қатнашиш учун ушбу мамлакатга бормайдиган бўлди.

Ҳинд матбуоти хабарига кўра, коронавирус пандемиясининг янги тўлқини сабабли Ҳиндистон — Марказий Осиё халқаро саммити илк марта онлайн тарзда бўлиб ўтади. Аввалроқ Мирзиёевнинг ҳинд диёрига сафари ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев 2019 йил январда ҳам ушбу мамлакатга бориб, «Жўшқин Гужарат» халқаро инвестиция форумида иштирок этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг