Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик ишбилармонлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик ишбилармонлар билан учрашди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Ҳиндистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистонда бизнес ривожига ғов бўлиб турган тўсиқлар олиб ташлангани, хорижлик инвесторлар учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди.

Ҳиндистонлик ишбилармонлар Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, инвестиция киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини қайд этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг