Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Леонид Калашниковни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Леонид Калашниковни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиш учун келган россиялик кузатувчилар делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Давлат Думаси қўмитаси раиси Леонид Калашниковни қабул қилди.


Россия парламенти вакили Ўзбекистон етакчисини Президент сайловида ишончли ғалабага эришгани ва сайлов кампанияси муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.

Сайлов жараёнлари илғор халқаро амалиёт ва стандартларга мувофиқ тайёрлангани ва ташкил этилгани борасида қилинган ишлар юксак баҳоланди.


Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлар ўртасида яқин ва сермаҳсул мулоқот йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо, инвестиция, таълим, туризм ва маданият соҳаларидаги икки томонлама шерикликни, шунингдек, МДҲ маконидаги минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар борлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг