Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов номидаги мактаб ўқувчиларига совға улашди

Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов номидаги мактаб ўқувчиларига совға улашди

Фото: «President.uz»

2017 йил 24 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Бу ерда замонавий таълим маскани барпо этилди. Жорий ўқув йилидан бешинчи синфга иқтидорли болалар қабул қилинди. Мактабнинг биринчи қаватида Абдулла Орипов музейи ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу музей ва мактаб билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу ерда Ибройим Юсупов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва Ҳамид Олимжон номидаги мактаблар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилинди. Ўқувчилар шеърлар ўқиди.

Давлат раҳбари уларнинг Абдулла Ориповдек буюк шоирга муносиб фарзандлар бўлиб камол топиши, бунинг учун кўп китоб ўқиш ва Ватанни севиш муҳимлигини таъкидлади. Уларга совғалар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил февралда Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг