Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Мен ҳокимдан розиман»

Шавкат Мирзиёев: «Мен ҳокимдан розиман»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

«Xabar.uz» портали мухбирининг маълум қилганидек, айни пайтда Улуғнор туманида вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида илиқ сўзларни айтиб ўтди.

«Бугун Андижон вилояти ҳокими билан кўп гаплашдим. Менга бир нарса маъқул бу ҳокимда, сизлар шуни билингки, мен масала қўйган одамни жуда ҳурмат қиламан. Масала қўйишни билган одам 50 фоиз муваффақиятга эришади дегани», деди Президент.

«Фурсатдан фойдаланиб айтиб ўтмоқчиман, мен ҳокимдан розиман. Шуҳрат Қўшақбоевич ўз олдига қўйилган вазифаларни қўлидан келганича бажаришда Ўзбекистон ҳокимлари орасида олдинги қатордагилардан бири десам, адашмаган бўламан. Бу ҳам Андижон халқининг бахти. Мен вилоятдаги ишларни кўриб, ҳокимнинг куйганини кўриб, айтяпман. Бугун кун давомида элликта масала қўйди, ҳар бирининг остида камида 5 миллиардлик сармоя ётибди. Шуҳрат Қўшақбоевич мана шундай фаол сафдошимиз, мен энг ишонган ҳокимлардан бири. Мен буни юрагимдан айтмоқдаман», қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг