Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди»

Шавкат Мирзиёев: «Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди»

Foto: O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келганини таъкидлади.

— Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев. —  Бу низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган.

Президент ўз нутқида дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизм тарқалишига ҳамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келаётганини алоҳида урғу берди.

— Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда. Айнан шу нуқтаи назардан ва глобаллашув даврининг барча таҳдидларини инобатга олган ҳолда Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари шу муносабат билан депутатларга «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»ги ва «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг