Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев мудофаа тизимида ишдан олинганлар ҳақида маълумот берди

Шавкат Мирзиёев мудофаа тизимида ишдан олинганлар ҳақида маълумот берди

Фото: «President.uz»

Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтгани ва унда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилгани ҳақида хабар берган эдик.

— Яна бир бор такрорлаб айтаман: ҳар бир командир ва қўмондон ўз ҳарбий қисми ва округининг шароитидан, мавжуд жанговар вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тезкорлик билан ҳар томонлама асосланган, мустақил қарор қабул қилишга қодир бўлиши шарт, — деди Президент ўз маърузасида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирининг тавсиясига биноан, вазирнинг иккита ўринбосари, Қуролли Кучлар академияси раҳбари ва Чирчиқ ҳарбий билим юрти бошлиғини лавозимидан озод қилганини маълум қилиб, ҳозиргача ҳарбий округ қўшин қўмондони вазифасини вақтинча бажариб келаётганлардан бири бу лавозимга тасдиқланмаганини таъкидлади.

— Айни пайтда, қўйилган талабларга жавоб бермаётган ва қўшинлар билан фаол ишлашдан ўзини четга олган 40 нафарга яқин ҳарбий хизматчи мудофаа вазири томонидан ишдан бўшатилгани, 36 нафарининг лавозими пасайтирилгани нимадан далолат беради? Бу биринчи навбатда, соҳада ҳарбий кадрлар фаолиятини аниқ баҳолашнинг рейтинг тизими мавжуд эмаслигини, оқибатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз эканини кўрсатади. Мана шу ва бошқа мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимда барча ишларни замон талаблари даражасида ташкил этиш, ҳарбий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида мен Бош штаб бошлиғи ҳамда барча ҳарбий округ қўмондонларини янгитдан тайинладим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг