Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев мудофаа тизимининг энг асосий жиҳатини айтди

Шавкат Мирзиёев мудофаа тизимининг энг асосий жиҳатини айтди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бугун, 28 июль куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарига ҳарбий қисмда амалга оширилган таъмирлаш ишлари, мудофаа тизимидаги алоқа тармоқларини модернизация қилиш, жанговар ва ўқув-тайёргарлик жараёнини автоматлаштиришга доир лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

«Мудофаа тизимида энг асосийси — алоқа. Бу тизимни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоқа хавфсизлигини чуқур биладиган мутахассислар тайёрлаш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиш керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Аскарларнинг машғулот жараёни
Фото: «President.uz»

Аскарлар орасидан техник-муҳандислик қобилиятга эга ёшларни саралаб олиш, алоқачи мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган ўқув юртларидаги таълим ва амалиёт дастурини такомиллаштириш, ҳарбийларни замонавий рақамли технологиялар бўйича ўқитиш юзасидан топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд алоқа техникалари намуналари билан ҳам танишди. Ҳарбий қисмда аскарларнинг хизматни ўташи ва яшаши учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг