Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Элбоши Назарбоев билан телефон мулоқоти ўтказди

Шавкат Мирзиёев Элбоши Назарбоев билан телефон мулоқоти ўтказди

Фото:«Inform.kz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Мулоқот чоғида чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Аҳолига зарур ёрдамни кўрсатиш, инфратузилма ва коммуникацияларни қайта тиклаш борасида биргаликда амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Мамлакатларимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарали кечаётгани мамнуният билан қайд этди. Ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш ва даволашда ваколатли идораларнинг яқиндан мувофиқлашуви ва ҳамкорлигини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини, аввало савдо-иқтисодий соҳада кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Пандемиянинг салбий оқибатлари таъсирини камайтириш мақсадида амалий ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва йўналишларини ишлаб чиқишда икки мамлакат бош вазирлари раҳбарлигидаги қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг муҳим роль ўйнаши таъкидланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг