Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Одамларни уйғотиш керак» (видео)

Шавкат Мирзиёев: «Одамларни уйғотиш керак» (видео)

Шавкат Мирзиёевнинг Томди аҳолиси билан мулоқоти.

Фото: «President.uz»

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятида бўлди.

Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг Навоийга ташрифига бағишланган видеороликни намойиш этди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг вилоят аҳоли билан учрашувларида айтган энг муҳим фикрлари ўрин олган.

«Навоийдаги одамлар билан учрашиб, битта нарсага хурсанд бўлдим: навоийлик тадбиркорларнинг дунёқараши ўзгаряпти. Мен уларнинг кўзига қараяпман. Уларнинг кўзи битта нарсани айтяпти: агар сен бизни қўлласанг, биз сенга ёрдам берамиз. Мен нега уларни қўлламайман? Албатта қўллайман. Секин-секин шулар бизнинг иқтисодиётимизни барқарор қилади».

Президент ўзининг Томди туманига ташрифи ҳақида ҳазил аралаш шундай дейди: «Биласизларми, кеча келганимдаям келолмасдик, ҳаво ёмон эди. Барибир вертолёт у дерди, «охрона» бу дерди, уларга баҳона бўлса бўлди. Сизларни кўрганим учун юрагимдан хурсандман, ўзимга куч олиб кетяпман».

Одамлар туриб ҳаракат қилиши керак, одамларни уйғотиш керак. Битта нарсани ўн марта бўлсаям қайтараман: ҳеч ким Ўзбекистонни, Навоийни, Хатирчини, Томдини ташқаридан келиб боқиб бермайди. Бешта раҳбар бирлашиб, битта ғоя, уям бўлса, халқ учун хизмат қилиши керак», деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг