Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Olmazor city» лойиҳасини маъқуллади

Шавкат Мирзиёев «Olmazor city» лойиҳасини маъқуллади

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасидаги маданият саройида Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олмазор туманининг янги маркази — «Olmazor city»ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Янги Олмазор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли ўртасидаги 24 гектардан зиёд ҳудудда барпо этиладиган ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим ва тиббиёт муассасалари қуриш режалаштирилган.

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.

Ёшлар билан ишлаш, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Тумандаги бўш турган биноларни инвентаризациядан ўтказиш, хорижий инвестициялар ва технологиялар олиб келиш, одамларга иш ўринлари яратиш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг