Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Олмазор туман ички ишлар бўлимига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Олмазор туман ички ишлар бўлимига ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги 2-сонли ички ишлар бўлимига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур бўлим Олмазор туманидаги «Шифокорлар», «Жийдали», «Ҳислат», «Беруний», «Мирза Ғолиб», «Чиғатой Оқтепа» каби маҳаллаларни тасарруф этади. Ҳудудда кўп қаватли уйлар, олий таълим муассасалари, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектлар талайгина.

Фото: Президент матбуот хизмати

Куни кеча бўлим ходимлари янги бинода иш бошлади. Улар ўз хизмат вазифаларини сифатли бажариши, жамоат хавфсизлигини таъминлаши учун барча шароитлар яратилган.

Президентимиз соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ҳудудни кечаю кундуз кузатиб, аҳолининг осойишталигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг