Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Остонада кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев Остонада кутиб олинди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

«Казинформ» агентлигининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари бугун Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг