Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради

Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида расмий ташриф билан Францияга боради. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

«Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасида музокаралар режалаштирилган. Унда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — дея маълум қилган манба.

Бундан ташқари, Франциянинг пойтахтида ушбу ҳафтада савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Франция Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим савдо шерикларидан биридир. Мамлакатлар макроиқтисодий, молиявий, қишлоқ хўжалиги соҳалари, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни бошқариш учун кадрлар тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилади. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 264,8 миллион долларни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг