Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини ғалаба билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини ғалаба билан табриклади

Фото: «vzglyad.az»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Aлиевни «Янги Озарбайжон» партиясининг муддатидан олдин парламент сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади.

«Ҳурматли Илҳом Ҳайдар ўғли.

Озарбайжон Республикаси Парламентига ўтказилган сайловда сиз раҳбарлик қилган «Янги Озарбайжон» партиясининг ғалаба қозонгани билан самимий табрикларимни қабул қилинг.

Ишончим комилки, янги ташкил этилган парламентнинг фаолияти республика ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги тараққиётга, Озарбайжоннинг жадал ривожланишига, шунингдек, давлат обрўсининг халқаро майдонда ўсишига ёрдам беради.

Шубҳасиз, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик асосидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли алоқалар халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам мустаҳкамланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва масъулиятли ишингизда муваффақиятлар, дўст Озарбайжон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман», дейилади Ўзбекистон президенти табригида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг