Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи»

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон иштирок этди. 

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари ўзбек ва тожик халқлари азалдан ёнма-ён яшагани, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтганини таъкидлади.

«Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак», дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ўқиб эшиттирилди. Эмомали Раҳмонга давлатимизнинг «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди.

Кейинги йилларда фаоллашган маданий-гуманитар алоқалар халқларимизни янада яқинлаштирмоқда. Дўстлик делегациялари ташрифи ва ижодий сафарлар уюштирилиб, маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, анжуманлар ўтказилмоқда.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

«Дўстлик оқшоми» тобора мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги, халқларимиз дўстлигининг яна бир ифодаси бўлди. 

Тожикистон Президенти эртага, 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади.

Кейинги йилларда фаоллашган маданий-гуманитар алоқалар  халқларимизни янада яқинлаштирмоқда. Дўстлик делегациялари ташрифи ва ижодий сафарлар уюштирилиб, маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, анжуманлар ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг