Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев қарздорлик бўйича йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев қарздорлик бўйича йиғилиш ўтказди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлат раҳбари узоқ йиллардан бери иқтисодиёт тармоқларида пул оқими самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда кўрилаётган чора-тадбирлар яхши самара бераётгани, лекин бу ҳали етарли эмаслиги таъкидланди. Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, иқтисодиёт тармоқларида жами дебитор ва кредитор қарздорлик ўтган йилга нисбатан мос равишда 16 ва 13 фоизга ошгани танқидий таҳлил қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир корхонанинг барқарорлиги аниқ ҳисоб-китобга боғлиқлиги, раҳбарлар фаолияти шунга қараб баҳоланишини таъкидлади.

Айрим тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда номутаносиблик борлиги, қарздорликни ундириш тизими самарасизлиги, мавжуд жавобгарлик чоралари мансабдор шахслар ва фуқароларнинг тўлов масъулиятини ошириш учун етарли эмаслиги қайд этилди.

Дебитор қарздорлик ҳамон юқорилигича қолаётган компания ва корхоналар кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш, солиқ, банк, хизмат кўрсатувчи ва бошқа идоралар ўртасида ҳар ой якунида ўзаро қарздорлик ҳолатини солиштириб бориш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди. Ташкилотлар ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг