Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Родриго Дутертега таъзия изҳор этди

Шавкат Мирзиёев Родриго Дутертега таъзия изҳор этди

Коллаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасида вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтиш керак, Филиппин жанубидаги Минданао оролида юз берган Тамбин тропик тўфони оқибатида 200 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган, 160 нафар бедарак йўқолган. Бундан ташқари, 70 минг одам бошпанасиз қолган.

Полиция оролдаги Салог дарёсидан бир неча ўн кишининг жасади топилганини маълум қилган. Юз берган тўфон сув тошқинлари келтириб чиқарган ва ернинг лойқаланишига сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг