Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Қашқадарёга боради

Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Қашқадарёга боради

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш борасида қилинган ишларни Шавкат Мирзиёев шахсан ўзи бориб кўради. Ўзбекистон Президенти Самарқанд вилоятида олиб борилган ишларни назорат қилиш учун шу кунларда ушбу вилоятга ташриф буюради.

Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуасини шахсан кўриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари Қарши шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши муносабати билан ва жойларда олиб борилаётган ислоҳотларни кўздан кечириш учун Қашқадарё вилоятига ҳам бориши кутилмоқда.

Биз бу ташрифлар ҳақида олдин хабар берган эдик. Хусусан, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Тадбирни юқори савияда ўтказиш керак. Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман», деган эди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг