Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев сентябрда Тожикистонга боради

Шавкат Мирзиёев сентябрда Тожикистонга боради

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 27-28 сентябр кунлари амалий ташриф билан Тожикистонга боради. Президент Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида қатнашади.

Шавкат Мирзиёев саммитдаги иштироки давомида бир қатор икки томонлама учрашувларни ҳам ўтказади. Бу ҳақда «Asia-Plus» нашри хабар бермоқда.

Ўтган йилнинг октябр ойида Сочида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ҳамдўстликда раислик қилиш Россиядан Тожикистонга ўтгани маълум қилинганди.

Душанбе саммитида 2019-2023 йилларга мўлжалланган биргаликда жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари давлатлараро дастури, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг